Конституция – фаровон ҳаётимиз асоси

21:26 03 Декабрь 2025 Сиёсат
85 0

Тошкент давлат шарқшунослик университетида «Конституция – адолат тантанаси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова маъруза билан иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — халқимиз иродасининг, миллий қадриятларимизнинг ва демократик тамойилларга садоқатимизнинг бош пойдеворидир.

Янги таҳрирдаги Конституция мамлакатимиз тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Унда халқимизнинг манфаатлари, ижтимоий адолат ва инсон қадрини юксалтириш масалалари янада кенг ифодаланди.

Ижтимоий ҳимоя, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлашга қаратилган нормалар изчил такомиллаштирилди.

Энг муҳими, янгиланган Конституцияда давлат фаолиятининг марказига «инсон қадри учун» деган олий тамойил қўйилиб, давлатнинг инсонга хизмат қилиши асосий ва узвий қоида сифатида белгиланган.

Конституциянинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш ҳамда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолати эканлиги қайд этилди.

Янгиланган Конституциямизнинг муаллифи халқимиз эканлиги, бу байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш ва Конституциямизда белгиланган моддаларни, нормаларини билишимиз ва ҳаётда қўллай олишимиз ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланиши таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер