Кўкдала туманида яна «заправка»да портлаш юз берди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида яна «заправка» портлагани тасвирланган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ФВБ матбуот хизмати бирламчи маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 август соат 22:30 лар атрофида Кўкдала тумани, Кўкдала МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув хизматидан ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига вилоят ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Бундан аввалроқ, 16 июль куни соат 14:40 да ҳам Кўкдала туманида аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг