Когонда эҳтиёжманд оилага манзилли ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда
Ўрганишлар маҳалла ижтимоий ходимини Насиба Ойлиева эҳтиёжманд аёл, деган хулосага олиб келди. Натижада Когон тумани Тараққиёт маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган бу юртдошимизга индивидуал хизматлар режаси ишлаб чиқилди.
Дастлаб унинг уйида санитария шароитларини яхшилашга кўмак берилди, опа руҳан қўллаб-қувватланди. Яқин қариндошлари билан муносабатларини тиклашга ёрдамлашилди. Фарзанди мактабдаги бепул ўқув курсларига жалб этилди. Бола нафақаси масаласи ҳал қилинди. Табиий газ ва электр энергияси бўйича меъёрдан ошган харажатлар учун компенсация расмийлаштирилди.Уйдаги иссиқлик таъминоти учун бир марталик моддий ёрдам ажратилди. Аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, унга реабилитация марказига йўлланма берилди. Бандлигини таъминлаш мақсадига тўқувчилик йўналишида ўқитилди.

— Айни дамда Насиба опанинг оиласи камбағаллик реестрига киритилган, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси масъул ходими Зарнигор Нафиддинова. — Эндиликда бу хонадон ижтимоий ҳимоя тизимининг доимий назоратида. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан оила камбағалликдан халос бўлади, албатта.
Бугунги кунда вилоятда ижтимоий ҳимоя йўналишида 32 та муассаса ҳамда объект аҳолига зарур хизмат ва ёрдамлар кўрсатиб келмоқда. Дастлаб эҳтиёжманд фуқароларга 49 турдаги ижтимоий хизматлар тақдим этилган бўлса, айни пайтга келиб бу кўрсаткич 109 тага етди.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг