Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалчилари маълум: ким кимга қарши майдонга тушади (+турнир сеткаси)

Америка Қўшма Штатларида ўтказилаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи якунига етди ва чорак финалда иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.
Мусобақанинг ушбу босқичида дунёнинг турли қитъаларидан кучли клублар қатнашмоқда. Бразилиянинг «Палмейрас» ва «Флуминенсе», Германиянинг «Бавария» ҳамда «Боррусия Дортмунд», Франциянинг «ПСЖ», Англиянинг «Челси» ва Испаниянинг «Реал Мадрид» клублари ушбу босқичга етиб келишди. Осиёдан эса Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси чорак финалга йўл олди.
ФИФА томонидан эълон қилинган расмий жадвалга кўра, чорак финал учрашувлари 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси старт олади.
Учрашувлар қуйидаги тартибда ўтказилади: 5 июль куни соат 00:00 да Бразилиянинг «Палмейрас» клуби Англиянинг «Челси» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Шу куни соат 06:00 да «Флуминенсе» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоалари ўзаро тўқнаш келади (вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган).
5 июль соат 21:00 да эса Франциянинг «ПСЖ» ва Германиянинг «Бавария» клублари куч синашади. Сўнгги чорак финал баҳси эса 6 июль куни соат 01:00 да «Реал Мадрид» ва Германиянинг «Боруссия Дортмунд» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали 13 июль куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг