Китобдаги мактабда ўндан ортиқ фан умуман ўқитилмаётгани айтилди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги 60-мактабнинг Шут қишлоғида жойлашган филиалида математика, информатика, география, тасвирий санъат, чизмачилик, физика, кимё, астрономия, иқтисодий билим асослари, мусиқа маданияти, ўзбек ва жаҳон тарихи, давлат ҳуқуқи асослари, тарбия, инглиз тили каби фанлар умуман ўқитилмаётгани ҳақида хабар тарқалди. Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат бир неча ҳафта олдин вилоят ММТБ томонидан ўрганилган. Унга кўра, туманнинг «Куҳсор» МФЙ Деновбола қишлоғида жойлашган 60-мактабнинг Шут қишлоғидаги филиали 40 ўринли бўлиб, туман марказидан 95 километр узоқликда жойлашган.
Ушбу муассасада: 1-синфда 7 нафар, 2-синфда 8 нафар, 4-синфда 5 нафар, 5-синфда 2 нафар, 6-синфда 6 нафар, 8-синфда 5 нафар, 9-синфда 6 нафар, 11-синфда 3 нафар, жами 42 нафар ўқувчиларга 3 нафар бошланғич синф, 1 нафар тожик тили, 1 нафар давлат тили, 1 нафар биология, 1 нафар технология – 7 нафар ўқитувчи таълим бериб келмоқда.
Қайд этилишича, Шут қишлоғида яшовчи Худойназар Иззатуллаев Тожикистон давлатидаги олийгоҳини математика йўналишини тамомлаган. У вакантдаги 25 соат математика ҳамда 5 соат информатика фанларини ўқитиши учун ишга олинган.
Бундан ташқари, ушбу қишлоқда яшовчи, Қарши педагогика ва иқтисодиёт университетининг география йўналиши бўйича 4-курс талабаси Истамқул Камолзодага вакантдаги 5 соат география, 1 соат иқтисодий билим асослари, 12 соат тарих ҳамда 3 соат давлат ҳуқуқи асослари дарслари берилган.
Вакантдаги инглиз тили ҳамда кимё фанларини ўқитиш учун эса Шаҳрисабз тумани Кўл қишлоғида жойлашган 64-сонли мактабнинг ўқитувчилари Амрулло Сафаров кимё фанидан, Маҳмуд Камолов инглиз тили фанидан ишга қабул қилинган.
Шунингдек, ҳозирги кунда тасвирий санъат ва чизмачилик фанидан Б. Раҳматов дарс бермоқда.
Таъкидланишича, устозлар ўқув йилининг 2-чорагидан бошлаб филиалда дарс машғулотларини ўтишни бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг