Кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун рўйхатга олиш бошланди
Рўйхатга олиш жараёнлари 23 декабрдан 29 декабрга қадар давом этади.
Рўйхатдан ўтган талабгорлар 30 декабргача тўлов қилишлари мумкин бўлади.
Тест синовлари кимё фани бўйича 25 январь, биология фани бўйича 26 январь куни ўтказилади.
Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март, апрель ва май ойларида ўтказилади.
Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади. Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Бундан аввалроқ 2024 йил 23 ноябрдан 13 декабрга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг