“Ким деяй сени?” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади
Эртага, 5 февраль куни Киночилар уйида соат 15:00 да Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Бухорийлар” МЧЖ томонидан суратга олинган “Ким деяй сени?” бадиий фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Қамара Камалова, постановкачи оператор Оскар Бахтиев, постановкачи рассом Беҳзод Назаров, гримёр Дилшода Тилавова, либослар бўйича рассом Ирина Литвиенко.
Мазкур фильм ёш авлод ва кўпни кўрган катталар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва зиддиятлардан ҳикоя қилади. Унда инсонни кексалик даври, бутун умри давомида орттирган тажрибаси ва ўз маънавий бойлигини ёшларга топширишдек масъулияти қамраб олинган.
Маълумот учун, олдинда Кинематография агентлиги томонидан режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон 2”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Жамила Пўлатованинг “Аёл қалби” каби кинофильмларнинг премьералари ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг