Киберспорт бўйича миллий саралаш турнири эълон қилинди
Ўзбекистонда киберспорт бўйича энг йирик мусобақалардан бўлган «World Esports Championship 2025» учун миллий саралаш босқичи бошланди.
Ушбу нуфузли турнир Халқаро киберспорт федерацияси томонидан ташкиллаштирилади ва Ўзбекистоннинг энг кучли киберспортчиларини бир ерга жамлайди.
Мусобақада «PUBG Mobile», «Mobile Legend», MLBB эркаклар ва аёллар жамоалари ҳамда «eFootball» йўналишларида қатнашиш мумкин. Иштирокчилар 26 мартдан 10 апрелгача рўйхатдан ўтишлари зарур.
Турнирнинг энг кучли иштирокчилари Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилиб, жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Таъкидлаш жоиз, турнирда фақат 16-ёшдан катта иштирокчилар қатнаша олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг