Хўжаободда янги ГЭС қурилади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Республикамизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан электр энергияси таъминотидаги узлуксизликни йўлга қўйиш, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, бунинг учун гидроэнергетика соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
— Хўжаобод туманидаги “Ипакчи” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона” канали бўйида “XJY POWER PTE ANDIJAN” МЧЖ томонидан қиймати 5 млн. АҚШ долларига тенг гидроэлектр станцияси қурилиши ишлари давом этяпти, — дейди вилоят ҳокимлиги ходими Рустамжон Эшонов. — Хорижий инвесторлар иштирокидаги ушбу лойиҳа фойдаланишга топширилгач, бир йилда 1,8 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу билан нафақат, аҳолининг балки, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларининг ҳам электр таъминотига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади.
Бундай истиқболли лойиҳаларга вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам киришилган. Келгусида 536 та ГЭС, микро ГЭСлар қурилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг