"Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форумининг 1-параллел сессияси
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Мавзу - “Пекин платформаси +30: бугунги глобал иқтисодиётда хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш истиқболлари ва бу борадаги таҳдидлар”
Сессияда қуйидагилар муҳокама қилинди:
2025 йилда гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисидаги муҳим глобал келишув – Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси қабул қилинганининг 30 йиллиги нишонланади. Бу давлатларнинг ҳаракатларини ва Пекин декларацияси ҳамда Ҳаракатлар платформасига қай даражада риоя этилаётганини таҳлил қилиш учун имкониятдир.

- Ушбу сессия доирасида тенгсизлик ва янги таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги вақтда хотин-қизлар ҳуқуқларини тарғиб қилишни давом эттириш усулларини излаш учун хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди.
Сессия давомида глобал иқтисодиётда гендер тенгликка эришиш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш борасидаги ютуқларни баҳолаш, шунингдек, Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасини амалга оширишда муаммоларни аниқлаш имконияти яратилди.

Сўзга чиққанлар ҳозирги кунда жаҳон ва Осиё минтақаси аёлларининг глобал иқтисодиётдаги ўрни; минтақадаги хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасидаги мавжуд муаммолар ва истиқболлар; минтақа давлатларида Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг қай даражада самарали амалга оширилаётганлиги масалалари батафсил тўхталдилар.







Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг