Хорижий юк транспортларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар миқдори камайтирилди

Ҳукумат қарори (538-сон, 26.08.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар миқдорига ўзгартиришлар киритилган.
Билдирилишича, транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов қуйидаги тарифларга мувофиқ белгиланди:
- умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори 0 тоннадан дан 5 тоннагача бўлганда юриладиган 1 километр масофа учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи миқдорида;
- 5 дан 10 гача – 0,12 фоиз;
- 10 дан 15 гача – 0,24 фоиз;
- 15 дан 20 гача – 0,42 фоиз;
- 20 дан 25 гача – 0,63 фоиз;
- 25 дан 30 гача – 0,97 фоиз;
- 30 дан 35 гача – 1,39 фоиз;
- 35 дан 40 гача – 1,94 фоиз;
- 40 дан 45 гача – 2,66 фоиз;
- 45 дан 50 гача – 3,59 фоиз;
- 50 ва ундан юқори – 4,22 фоиз.
Бундан ташқари, оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўлов миқдори «Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланиши кўзда тутилган, жумладан:
- 100 километрга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг 54 фоизи миқдорида;
- ҳар бир кейинги километр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,24 фоизи миқдорида.
Маълумот учун, илгари мазкур тўловлар 100 километрга қадар — 25 АҚШ доллари ҳамда ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари қийматида белгиланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг