Хориждаги ўзбекистонлик мигрантларга қарийб 2 миллион доллари иш ҳақи ундириб берилди
2025 йил давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг фойдасига жами 1,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва компенсация маблағлари ундириб берилди.
Расмий маълумотларга кўра, ойлик иш ҳақлари ва турли компенсациялар масаласида 3 089 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, ушбу маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз манфаати учун қайтарилган.
Шунингдек, 406 нафар фуқаронинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари иш берувчилар ва воситачилардан олиб берилган. 8 743 нафар мурожаатчига ҳуқуқий ва консультатив маслаҳатлар кўрсатилган.
Бундан ташқари, хорижий давлатларда ишсиз қолган 9 249 нафар Ўзбекистон фуқароларининг қайта бандлиги таъминланиб, уларнинг меҳнат фаолиятини давом эттиришига амалий кўмак берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг