Хоразмда юз берган аянчли ЙТҲда 2 ёшли бола ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 17 сентябрь куни соат 09:00 ларда Янгиариқ тумани “Ангарик” МФЙ ҳудудидан ўтган 90V062 автомобил йўлининг биринчи километрида юз берган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи “Nexia-1” автомашинасини чап томонга буриб олмоқчи бўлиб турганида, орқа томондан ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина уни қувиб ўтмоқчи бўлган.
Бироқ “Nexia-1” автомашинасига урилиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги пиёдалар йўлакасида турган 2023 йилда туғилган болани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида болажон воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани Ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг