Хоразмда раҳбарлар иштирокида «Лазгининг туғилиши» спектакли томоша қилинди

09:22 10 Декабрь 2025 Жамият
252 0

Мамлакатимиз Президенти Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида давлат идоралари раҳбарлари ҳамда ходимларининг мунтазам равишда театрларга ташриф буюриши зарурлигини таъкидлаган эди. Шу асосда Хоразм вилоятида ҳар ой давлат хизматчиларининг театрга бориши тизимли тарзда ташкил этилмоқда.

Конституция байрами арафасида, дам олиш куни муносабати билан, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов бошчилигида вилоят, шаҳар ва туманлардаги ташкилотлар раҳбарлари Хоразм вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюриб, «Лазгининг туғилиши» номли фольклор-этнографик спектаклни томоша қилдилар.

— Раҳбар маънавиятини шакллантиришда театрнинг ўрни беқиёс, — дейди Янгиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари Эрназар Худойберганов. — Ҳар ойнинг бир кунни иш жадвалимизда «театр куни» сифатида белгилаб олганмиз. Вилоят театри жамоаси ижросида миллий ва жаҳон драматургиясининг сара асарлари асосида саҳналаштирилаётган спектакллар томошаси биз учун мароқли ҳордиқ, бир вақтнинг ўзида маънавий озуқа бўлмоқда. Муҳими, бу анъана фарзандларимиз ва набираларимизнинг ҳам театр санъатига қизиқишини оширмоқда.

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?