Хоразмда ғишт заводи қарийб 4,8 млрд сўмлик электр ўғирлагани маълум бўлди

13:46 09 Август 2024 Иқтисодиёт
298 0

Фото: Бош прократура

Хоразм вилоятида ғишт ишлаб чиқариш заводи 4 млрд 786 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, энергия ресурслари талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давомида Гурлан туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводида йирик ўғрилик ҳолати фош этилган.

Унга кўра, Тумандаги “Х.Ш.” МЧЖ раҳбари Э.С. жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводидаги ҳисобга олиш ускунасига уланиш схемаларини ўзгартириш йўли билан ташқари таъсир кўрсатган. Бу орқали у 4 млрд 786 млн сўмлик 5 млн 318 минг KW/h электр энергиясини ўғирлаган.

Ҳолат юзасидан Э.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?