Хоразмда фан олимпиадалари ғолиблари 528 млн сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди

Одилбек ОДАМБОЕВ/“Халқ сўзи”. Ўтган йил Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан мактаб ўқувчиларини халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш, уларнинг илм-фанга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида вилоят ҳокими олимпиадасини ўтказишни йўлга қўйилган эди. Мазкур беллашув вилоятнинг барча шаҳар ва туманларда очиқ, адолатли ва шаффоф тарзда ташкил қилиниб, ўқувчилар ўзларининг билимларини яна бир бор синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлдилар. Олимпиада якунларига кўра ғолиб бўлган ўқувчилар маҳаллий ҳокимлик маблағлари ҳисобидан жами 528 млн сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланди.
— 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида халқаро фан олимпиадаларида вилоятимиз ўқувчилари муносиб иштирок қилиб, биринчи маротаба 1 та олтин ва 10 та бронза медални қўлга киритдилар, — дейди Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров. — Ушбу натижаларга эришишда вилоят ҳокими олимпиадаси ўзига хос тажриба мактаби, халқаро майдондаги беллашувлар учун тайёргарлик босқичи бўлди.
Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номли ҳарбий академик лицейда вилоят ҳокими олимпиадасининг 2023 йилдаги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Билимлар беллашувида фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларга диплом ва энг замонавий ноутбуклар топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг