Хоразм ва Сурхондарёда қалбаки акциз маркали маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси фош этилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида қалбаки акциз маркалари билан белгиланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Ҳазорасп, Гурлан, Хива ва Боғот тумани бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор савдо нуқталарида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди.
Текширув жараёнида Якка тартибдаги тадбиркор «Г.Ж.», «Д.Б.» хусусий корхонаси, «Х.Д.» ва «А.Т.» масъулияти чекланган жамиятларига қарашли савдо дўконларида 4 690 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 1 137 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда сотувга қўйилгани аниқланди. Барча маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Шу билан бирга, Департаментнинг Сурхондарё вилоятидаги Узун тумани бўлими томонидан ҳам ўхшаш тартибда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир чоғида «К.Б.» хусусий корхонаси савдо дўконидан 769 дона алкоголь ва 540 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида қайд этилди. Бу ҳолат ҳам муайян ҳуқуқбузарлик сифатида қайд қилинди.
Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва қонунбузарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш назарда тутилган. Мазкур тадбирлар мамлакатда қонуний савдо тартибини таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар самараси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг