ХХР раиси Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан қутлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳурматли Президент жаноблари!
Таваллуд кунингиз муносабати билан Сизга самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман!
Яқинда Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой — Марказий Осиё“ иккинчи саммитида Сиз билан музокаралар ўтказиб, Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳар қандай шароитда ҳам стратегик шериклик муносабатларини янги даврда ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб олдик.
Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман ҳамда ўртамизда қарор топган самарали амалий алоқалар ва дўстликни юксак қадрлайман. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзин саммитида ҳамда Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши урушидаги Ғалабаси ва Фашизмга қарши жаҳон урушидаги Ғалабасининг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этаётганингиз муносабати билан Сизни Хитойда қутлашдан мамнунман.
Сизга мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилайман!
Си Цзиньпин,
Хитой Халқ Республикаси Раиси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг