Хизмат автомашиналари топширилди

Урганчда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилояти шаҳар ҳамда туманлар кенгашларига “Нексия” ва “Матиз” русумидаги хизмат автомашиналари топширилди.
— Туманимизда 43 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда услубий ёрдам кўрсатишда кенгашнинг алоҳида ўрни бор, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Боғот тумани кенгаши раиси биринчи ўринбосари Эркин Рўзметов. — Давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар туфайли ҳудудлардаги муаммолар бартараф этилмоқда, ҳуқуқбузарликлар камайиб, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги таъминланмоқда. Машиналар берилиши халқ билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш, айниқса, чекка қишлоқлар аҳолисига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолиятимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришимизга хизмат қилади.
Одилбек ОДАМБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг