Хивага хуш келибсиз!
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
“Шарқ гавҳари” дея таъриф бериладиган қадимий ва навқирон Хивани томоша қилиш учун Хоразмга ташриф буюрсангиз саёҳатингизни албатта “Ичонқалъа”дан бошлайсиз. Бу қўхна шаҳарнинг шарқона руҳини ҳис қилиш учун унинг бозорларини, миллий ҳунармандчилик сабоқлари ўтказиладиган махсус мактаблари-ю, айланма тор кўчалари бўйлаб сайр қилишингиз мумкин. Айниқса Эрмитаж, Лувр музейлари билан беллаша оладиган, ноёб осори-атиқаларга бой Хива музейлари жаҳон сайёҳларини ҳайратга солиб келаётгани ҳам ҳақиқат.
Хива инсониятнинг бебаҳо бойлиги сифатида ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси дурдоналари рўйхатига киритилган бўлиб,унинг музей фондида 39 мингга яқин экспонатлар сақланмоқда.Уни бир бор кўриш учун дунёнинг турли бурчакларидан келаётган сайёҳлар оқими йилнинг тўрт фаслида ҳам тўхтамайди.
Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра Хоразм вилояти туристик экскурсия ресурсларининг зичлиги ҳамда улар таркибидаги тарихий-меъморий объектлар кўрсаткичи бўйича мамлакатимизда 1-ўринда туради.Хоразмда неолит давридан то ХIХ асргача бўлган даврни қамраб олган 254 та маданий мерос ёдгорликлари мавжуд бўлиб, уларнинг 18 таси археология, 132 таси меъморчилик, 66 таси ҳайкалтарошлик,6 таси диққатга сазовор жойлар ва 32 таси муқаддас қадамжолардир. Уларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган моҳир усталар реставрация ва таъмирлаш ишларини олиб боряптилар.
Ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш сайёҳларга транспорт хизмати кўрсатишни яхшилашни талаб этади. Президентимиз ташаббуси билан Урганчдан Хивагача 31,7 километр узунликдаги темир йўл қурилиши, миллий услубдаги замонавий вокзал барпо этилиши Хива шаҳрини халқаро туризм марказларидан бирига айлантиришга хизмат қилади.
Археологик тадқиқоитларнинг кўрсатишича, шаҳар камида 2500 ёшга кирган. Буларнинг ҳаммаси ЮНEСКО ташкилотига Хивани қўриқхона аҳамиятидаги шаҳар деб эълон қилишга, шаҳарнинг ички қисми бўлган Ичан-қалъани эса жаҳон аҳамиятидаги тарихий ёдгорлик деб эътироф этишга асос берган. Ичанқалъа девори илк бор эрамиздан аввалги VI-V асрларда қурилган бўлиб, давр ўтиши билан бир неча бор таъмирланган. Деворнинг баландлиги 7-8 метр, қалинлиги қуйида 8-10, юқорида 2-3 метрни ташкил қилади, унинг устида бемалол аравада юриш имкони бўлган.. Бу тарихий деворнинг узунлиги 2200 метр бўлиб, тўрт томонга қарата қурилган дарвозалари бор. Дишанқалъа – бу шаҳарнинг ташқи томони бўлиб, айнан баланд деворлари 6 километрга, баландлиги 8 метр ва қалинлиги 6 метрдан иборат иншоотдир. Эски шаҳарга бугунги кунда ҳам мустаҳкам сақланиб келаётган тўртта дарвозадан ташриф буюрса бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг