Хитойнинг "Loong Air" авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўяди

21:24 07 Июнь 2024 Жамият
386 0

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновларини кўпайтириш нияти "Uzbekistan Airports" раҳбарияти ва авиакомпания вакиллари ўртасидаги учрашувда маълум қилинди. Шунингдек, музокаралар чоғида икки давлат ўртасида юк ташишни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда "Loong Air" авиакомпанияси ҳафтасига уч мартадан Ченгду — Тошкент ва Циан — Тошкент йўналишларида мунтазам йўловчи қатновларини муваффақиятли амалга ошириб келяпти, деб хабар беради Uzbekistan Airports.

"Loong Air" — бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган Хитой авиакомпанияси бўлиб, йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер