Хитойлик олимлар “абадий” ядро батареясини яратди
Хитойлик муҳандислар гуруҳи радиоактив изотоп парчаланиши орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган микроядро батареясини ишлаб чиқди. Кимёвий батареялардан фарқли ўлароқ, у ўнлаб йиллар давомида ишлатилиши мумкин.
Қурилма оз миқдорда радиоактив америсий қўшилган полимер кристалига асосланган. Кристал кўп йиллар давом этиши мумкин бўлган нур ишлаб чиқаради. Унинг тепаси қисмида ёруғликни ушлайдиган ва уни электрга айлантирадиган фотоэлемент мавжуд.
Батареяга ҳарорат, босим ва магнит майдон каби атроф-муҳит омиллари таъсир қилмайди. Шундай қилиб, у Ерда бориш қийин бўлган жойларда ҳам, космосда ҳам, масалан, махсус сенсорларни қувватлантириш учун ишлатилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг