Хитойда қурилаётган кўприк қулаб тушди: 12 киши ҳалок бўлди
Фото: Синьхуа
Хитойнинг Тсзинян уэздида (Тсзинхай провинцияси) қурилиш жараёнида кўприкнинг асосий троси узилиб, конструкция қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 12 ишчи ҳалок бўлди, яна 4 нафар қурувчи бедарак йўқолган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.
Фожиа 22 август куни маҳаллий вақт билан соат 03:00 да содир бўлган. Қулаш чоғида кўприкнинг 108 метр узунликдаги пўлат устуни ерга қулаб тушган. Воқеа вақтида қурилиш майдонида жами 16 ишчи бўлган.
Қутқарув ишлари дарҳол бошланган: соат 14:00 га келиб 806 нафар қутқарувчи, 91 дона техника, 27 та қайиқ, вертолёт ва 5 та робот жалб этилган.
Жароҳатланганлар яқин атрофдаги олти шифохонага етказилган. Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси воқеа жойига махсус гуруҳ юбориб, қидирув-қутқарув ишларини шахсан назорат қилмоқда. Бедарак йўқолган ишчиларни топиш учун барча ресурслар сафарбар этилган.
Расмийлар кўприкнинг қулаши сабабларини қисқа муддатда аниқлаш ва келгусида бундай фалокатларнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.
Маълум қилинишича, ушбу пўлат арка шаклидаги кўприкнинг асосий қурилиш ишлари август охирига қадар якунланиши режалаштирилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг