Хитой армияси Тайван атрофида ҳарбий машғулотлар олиб бормоқда

13:16 24 Май 2024 Дунё
388 0

Фото: AP

Хитой Халқ Озодлик армияси 23 май куни Тайван атрофида бошлаган қуруқлик, денгиз ва ҳаво машқларини давом эттирмоқда.

«Икки кунлик машғулотларда ҳокимиятни биргаликда эгаллаб олиш, зарбалар бериш ва муҳим ҳудудларни назорат қилиш қобилияти синовдан ўтказилмоқда», — дейилади Хитой Халқ Озодлик армияси хабарида.

Тайван бўғози ҳамда оролнинг шимоли, жануби ва шарқида, шунингдек, Тайпей бошқарувидаги Цзиньмен, Мацзу, Уцю ва Дунъин ороллари ҳудудларидаги машғулотлар Тайваннинг янги президенти Лай Циндэнинг инаугурация нутқидан бир неча кун ўтиб бошланди.

Лай Циндэ ўз нутқида Тайван суверен ва мустақил давлатлиги, шунингдек, суверенитет халқнинг қўлида эканлигини таъкидлаган. Президент ўз эркинликларига ён бермаслиги ва Пекинни Тайванга қарши тажовузкорликни тўхтатишга чақирган.

Ўз навбатида, Тайван ҳам армиясини сафарбар қилиб, машғулотлар олиб бормоқда. Мамлакат 24 май куни ракета ва ҳавода патруллик қилаётган F-16 самолётларини намойиш қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?