ХДП президентлик сайловида Мақсуда Ворисова номзодини илгари сурди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 7 август кунги навбатдан ташқари пленумида 2021 йилги Президентлик сайловида Мақсуда Ворисовани номзод сифатида кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
Пленум давомида Мақсуда Ворисова номзоди партия қурултойида номзод сифатида илгари суриш таклифи билдирилди. Сўзга чиққанлар бу таклифни бир овоздан маъқуллади.
М.Ворисова 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йили Тошкент медицина институтини тугатган. Кўп йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида, шунингдек, бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Сенат аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг