Хавфсизлик камари тақишдан озод этиладиган шахслар рўйхати тасдиқланди

17:30 14 Январь 2026 Жамият
399 0

Иллюстратив фото

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 13 январдаги янги буйруғи билан саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган шахслар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур рўйхатга жами 20 турдаги касаллик ва ҳолатлар киритилган. Булар:

  1. Ўмров ва тўш суяги синиши;
  2. Елка камари синиши;
  3. Қовурғалар синиши;
  4. Чап ўмров суяги чиқиши туфайли ўтказилган операциялар;
  5. Чап ўмров суягининг сохта бўғими синиши;
  6. Умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
  7. Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (ИВ босқич);
  8. Бронхиал астма (IV босқич);
  9. Ўпканинг интерститсиал зарарланиши (фиброз ва бошқалар);
  10. Ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмининг (чап ёки ўнг) олиб ташланиши (лобектомия, пневмонектомия);
  11. Сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
  12. Оғир юрак-қон томир касалликлари (ўтказилган инфарктлар, ишемия ва бошқалар);
  13. III даражали (морбид) семизлик (Тананинг масса индекси ≥ 40);
  14. Паст бўйлик (нанизм) 150 сантиметрдан паст;
  15. Қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
  16. Тананинг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларнинг оғир шакллари (экзема, псориаз ва бошқалар);
  17. Ўмров, курак, елка, тўш суяклари ва қовурғаларда ички ва ташқи имплантларнинг мавжудлиги;
  18. Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
  19. Стомалар мавжуд бўлиши;
  20. Кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма).

Мазкур ҳолат/касаллик мавжудлиги тиббиёт муассасалари томонидан расмий тасдиқланади ҳамда фуқарога QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади. Ушбу тиббий маълумотнома бир йил муддатга давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул берилади.

Тиббий маълумотнома ушбу касалликлар юзасидан қўйилган ташхислар бўйича белгиланган муддатлар (2 ой, 4 ой, 6 ой, 1 йил) доирасида берилади. Тиббий маълумотнома ушбу касалликлар учун доимий муддатга берилади.

Буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер