Ханчжоу-2022 Осиё ва Параосиё ўйинлари қолдирилди
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг кузида Ханчжоуда бўлиб ўтиши керак бўлган Осиё ва Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда мусобақанинг ташкилий қўмитаси маълум қилди.
Хитойдаги Covid-19 билан боғлиқ вазият мусобақанинг кечиктирилишига сабаб бўлгани айтилмоқда.
Осиё ва Параосиё ўйинларининг янги саналари эса кейинроқ эълон қилинади.
Маълумот учун, мусобақа мезбони ҳисобланган Ханчжоу Хитойнинг энг йирик шаҳри - Шанхай яқинида жойлашган. Шанхайда эса коронавирус билан боғлиқ сабаблар билан яқинда бир ҳафталик карантин жорий этилган эди.
Бундан аввалроқ, ташкилотчилар жорий йил Пекинда бўлиб ўтган қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг муваффақиятли тажрибасидан сабоқ олган ҳолда Осиё ва Параосиё ўйинларини ҳам ана шу режа асосида ўтказишни режалаштираётганликларини маълум қилишган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг