Х Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси олдидан матбуот анжумани ўтказилди — Фоторепортаж
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Шу йилнинг 14-18 октябрь кунлари пойтахтимизда «Санъат ва дунё» мавзусида Х Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилади.
Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академия ҳамда қатор вазирлик ва идоралар, шунингдек, хорижий элчихоналар ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида 2024 — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилига бағишлаб ташкил этилаётган ушбу биеннале олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.
Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси 2001 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ташкил этилиб келинади.
Ушбу анжуман кенг жамоатчиликни турли мамлакатларнинг замонавий ижодий салоҳияти, янги йўналишлари билан таништириш, тасвирий санъат соҳасида маданий алмашинув, ижодий мулоқотни мустаҳкамлаш, замонавий санъатнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун очиқ майдон сифатида хизмат қилади.
Биенналеда турли йўналишларда ижод қилувчи рассомлар иштирок этиб, «Санъат ва дунё» мавзусида замонавий санъатнинг барча соҳалари — тасвирий санъат, графика, фото, инсталляция, поп-арт, рақамли санъат ва бошқаларда асарларини тақдим этишлари мумкин.
Унинг дастуридан кўргазмалар, маърузалар ва маҳорат сабоқлари, хорижий мутахассислар, тасвирий санъат кураторлари иштирокида халқаро илмий конференция, Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат каби қатор бадиий ва маданий тадбирлар ҳам жой олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг