“Кексалар туризм ойлиги”да бир қатор чегирмалар жорий қилинди
Фото: "Халқ сўзи"
Ушбу чегирмалар транспорт воситалари, меҳмонхоналар ҳамда зиёратгоҳларга киришда турли фоизларда амалга оширилади.
Ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистонда меҳмонхона ва умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий қилинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги расмий сайтида хабар берди.
Ойлик доирасида республикадаги:
• 223 та меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари хизматлари учун – 50 фоизгача,
• 204 та умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
Шунингдек, “Uzbekistan airways” акциядорлик жамияти томонидан ноябрь ойи давомида республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун эконом ва бизнес тоифаларига (ЛПР3М, УПР3М, СПР3М, ОПР3М ташқари) жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг