Каттақўрғонда 100 гектар майдонда доривор коврак етиштириш йўлга қўйилди
Фото: "Халқ сўзи"
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Каттақўрғон туманининг Баландравот маҳалласидаги «Кенжа бобо» фермер хўжалигида бугунги кунда 100 гектар майдонда доривор коврак ўсимлиги етиштирмоқда. Ҳозирда 27 гектар майдондаги ҳосилни йиғиштириш арафасида турибди. Фермер хўжалиги раиси Улуғбек Рустамов ковракни Афғонистон ва Ҳиндистон давлатларига экспорт қилишни режа қилган.
Шу ўринда айтиш керакки, коврак зирадошлар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, унинг ер юзида 170 дан зиёд тури мавжуд. Ўрта Осиёда 110 дан ортиқ, мамлакатимизда эса 50 тури учрайди.
Булар сассиқ коврак, Кўҳистон ковраги ва бошқа номдаги ковракларидир. Улар ташқи морфологик жиҳатдан бир-бирларига жуда ҳам ўхшаб кетади, аммо табиатда сассиқ коврак (Ferula assa-foyetida l.) кенг тарқалган бўлиб, елим-смола асосан шу турдан олинади.
Коврак елими табобатда баъзи асаб касалликларида талвасага қарши восита тариқасида, шунингдек, гижжа ҳайдайдиган дори сифатида қадимдан ишлатиб келинган. Бронхиал астма, сариқ касаллиги, кўк йўтал, сил, захмда фойдаланилади. Шунингдек, у диабетга қарши, қон тўхтатадиган, ўт ҳайдайдиган восита сифатида буюрилади. Хуллас, коврак ўсимлигининг халқ табобатида ҳам замонавий тиббиётда ҳам қўлланиладиган фойдали жиҳатлари бисёр. Шундай бўлгач табиийки уни изловчиларнинг ҳам, шафқатсизларча ковлаб олиш илинжида юрувчиларнинг ҳам сони ортиши тайин.
Каттақўрғон тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари туман ҳудудида бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор назорат тадбирларини олиб боришмоқда. Улар деҳқон ҳамда чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари масъуллари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориб, ҳар бир ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни асраб авайлашни уқтиришяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг