Касбим — тақдирим
Анча йиллардан бери Паст Дарғом тумани Ички ишлар бўлимига қарашли 1-сонли ички ишлар бўлинмаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳида профилактика катта инспектори сифатида “Илм” маҳалласида хизмат қиламан. Бу маҳаллада ишлаш — катта ишонч, улкан масъулият, куну тун бедорликдир.
Жамиятда тартиб ва осойишталикни таъминлаш осон иш эмас. Шу боис профилактика инспектори аҳоли учун энг ишончли ҳимоячидир. Мен хизмат қилаётган маҳаллада 5 668 нафар аҳоли, 1 158 та оила истиқомат қилади. Уларнинг тинчлиги, қўни-қўшничилик муносабатлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш — биз учун кундалик вазифага айланган.
Бу касб катта фидойиликни талаб қилади. Кундуз ҳам, тун ҳам маҳалламизнинг хавфсизлиги учун масъулмиз. Бугун маҳалламизда тартиб қатъий, аҳолининг қонунларга бўлган ҳурмати ва дахлдорлиги ортиб бормоқда. Фаолиятимиз фақат ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан чекланмайди, болалар ва ёшлар билан мунтазам иш олиб борамиз. Мактабга бораётган ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатамиз. Шу орқали қоидабузарликларни камайтириб, аҳолининг маънавиятини ҳам юксалтирмоқдамиз.
Ҳар бир инсон ўз меҳнати орқали камол топади. 2026 йил 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Президент фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Бу — камтарона хизматимга берилган нафақат юксак эътироф, ғурур, балки янада катта масъулият ҳам демакдир.
Албатта, уйқусиз тунлар ва қийинчиликлар ҳам бўлди. Аммо бу синовлар ҳеч қачон мени чўчитган эмас. Касбим — тақдирим. Ҳар бир хизматимиз одамлар ҳаёти, тинчлик ва осойишталик учун қаратилган. Қўлга киритилган ушбу юксак мукофот зиммамга янада катта масъулият юклайди. Қасамёдимга содиқ қолган ҳолда бор куч-ғайратим билан Ватанимизга хизмат қилишда, тинчлик учун қалқон бўлишда давом этаман.
Аслиддин СУЛТОНОВ,
Паст Дарғом тумани “Илм” маҳалласи
профилактика инспектори,
“Шуҳрат” медали соҳиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг