Касбий таълим агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди
Фото: Касбий таълим агентлиги
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Шарофаддинов Шиҳназар Анварович Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Шарофаддинов мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Касбий таълим департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Абдуллахонов Авзалхон Азаматхон ўғли Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Абдуллахонов бунга қадар Касбий таълим агентлигининг Молия-иқтисодиёт ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, агентлик 2025 йил кузида ташкил этилган. Унга ҳозирда Азимжон Ҳусанов раҳбарлик қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг