Касалликларнинг гирдобидаги дунё: бизга қайси хасталикларга вакцина ўйлаб топишимиз керак?
Фото: Иллустратив
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ЖССТ тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди. Мутахассислар хулосасига кўра, ОИВ, безгак ва туберкулёзга қарши янада самарали вакциналар яратиш бўйича изланишларни давом эттириш керак. Бунинг асосий сабаби шу хасталиклар туфайли йилига 2,5 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.
Маълум бўлишича, ЖССТ рўйхатидан жой олган биринчи гуруҳга мансуб бир қатор касалликларга қарши ҳали эмлаш воситалари мавжуд эмас. Уларга «А» гуруҳига кирувчи стрептококклар, гепатит «C» вируси, ОИВ-1 (HIV-1) ва Клебсиелла пневмонияси киради.
Иккинчи гуруҳга мансуб бир қатор патогенларга қарши вакциналар яратилган, аммо уларни келгусида янада такомиллаштириш зарур деб ҳисобланади. Уларга цитомегаловирус, грипп вируси, лейшманиоз, сальмонеллёз, норовирус, безгак плазмодияси, шигелла ва тилларанг стафилококк киради.
Учинчи гуруҳга мансуб бир қатор касалликларга қарши вакциналар эса назорат қилувчи органлар томонидан рўйхатга олиниш арафасида дейилади хабарда. Масалан, денге безгаги, Б гуруҳига кирувчи стрептококклар, ичак таёқчаси, туберкулёз ва респиратор-синцитиал вируслар шу жумладан ҳисобланади.
Ҳозирда ушбу касалликларга даъво излаш давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг