Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади
Иллюстратив фото
Йил бошидан бери Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда қайд этилди.
Йиғилишда Кўкдаладаги 6 минг гектар лалми ерда тарвуз, вилоятнинг 13 та туманидаги 6 минг гектар экин ерларида помидор етиштиришни йўлга қўйиш орқали тарвузнинг йиллик экспортини 30 миллион долларга, помидорни эса 5 миллион долларга етказиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Помидор, бодринг ва бошқа сабзавот уруғларининг импорти катталиги, маҳаллий шароитга мос, унумдор ва касалликка чидамли навлар йўқлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Мексикадаги халқаро ғалла ва маккажўхори маркази (CYMMIT) билан ҳамкорлик ўрнатиб, 500 турдаги янги нав олиб келгани маъқулланди.
CYMMIT вакиллари Қашқадарёда ғалла ва озуқа экинлари бўйича марказ очмоқчи. Энг муҳими, мексикалик ҳамкорлар ўзининг тезкор нав яратиш технологиясини олиб келаяпти. Ушбу марказ фаолиятини ривожлантиришга 3 миллион доллар йўналтириш топширилди.
Бундан ташқари, картошкачиликни ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан картошка етиштириш харажатининг ярми учун 10 фоиздан 12 ой муддатга имтиёзли кредит ажратилади. Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади, юқори авлодли уруғ харид қилишда ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг