Канн халқаро кинофестивалининг икки карра совриндори Фредерик Обюртен Ўзбекистон павильонида бўлди
76-Халқаро Канн кино фестивали амалий учрашув, суҳбат ва тақдимотларга бой ўтмоқда. Аввал таъкидлаганимиздек, мазкур фестиваль доирасидаги кўргазмалар имкониятлар намойишига йўл очмоқда.
Жумладан, Франциялик таниқли режиссёр, Канн халқаро кинофестивалининг икки карра совриндори Фредерик Обюртен билан Ўзбекистонда бадиий фильмни тасвирга олиш учун қизиқарли локациялар, Тошкент халқаро кинофестивали, ёш киноижодкорлар учун мастер-класс ва креатив воркшоплар тўғрисида суҳбатлашилди.
“Ўзбекистоннинг бой маданий тарихи, ошхонаси ҳақида маълумотим бор эди. Бугунги мулоқотларда кино соҳасидаги ҳамкорлик учун ҳам жуда яхши имкониятлар бор эканига амин бўлдим. Келажакдаги ҳамкорлик масаласида маълум фикрлар муштарак нуқтани топди, деб ўйлайман”, деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг