Йўлнинг ўртасида расмга тушган талабаларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда талабаларнинг йўл ўртасига гуруҳ бўлиб тўхтаб, расмга тушгани акс этган видеолар тарқалди ва турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар қилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат пойтахтнинг Юнусобод туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари иштирокида содир бўлган. Унда Битирувчи талабалар пиёдалар йўлагига чиқиб, фотосессия қилишган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳаракат қоидаларини бузган талабаларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси, яъни пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар амалга оширилган.
Бундан ташқари, ушбу тадбирдан сўнг университет атрофида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиб, сунъий тирбандликларга сабаб бўлаётган ҳайдовчиларга нисбатан рейд тадбирлари ўтказилган ва тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг