Ижтимоий ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
Иллюстратив фото
Бугун, 17 декабрь куни қабул қилинган Қонун [ЎРҚ–1102-сон] билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, шаҳарсозлик ҳужжатларига уларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими мавжуд бўлмаган ҳолда эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса бериш:
БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, «Инсон» марказлари, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг қонунчиликда белгиланган талабларини бажармаслик:
• фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёз ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик
• мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди.
Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида БҲМнинг 100 бараваригача тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларига даромад солиғи солинмайди.
Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
Бундан ташқари, айрим қонунларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш учун мазкур Агентликка маълумотларга ишлов бериш ваколати берилиши назарда тутилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг