Ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими такомиллаштирилади
Жорий йилнинг 16 июль куни Ҳукумат қарори билан «2025–2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш» концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Концепция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.
Концепцияга кўра, ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;
- хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
- назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;
- ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;
- ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.
Ушбу устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:
- ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;
- ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;
- ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг