Ижодий ютуқлар янги орзулар учун рағбат

Театр ва кинодаги ролларим сабаб элу юрт олқишига сазовор бўлиб, бугунги кунда ҳам санъатсевар халқимиздан миннатдорлик туйғуси билан умргузаронлик қилиб келмоқдаман. Бу йил 70 ёшни қаршиладим. Ўзига хос сарҳисоб йилида ҳам ижоддан бир нафас тўхтаганим йўқ.
Айни пайтда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида ўқувчиларга қўғирчоқ театри актёри, оммавий байрамлар режиссёри каби йўналишларда сабоқ бераман. Мактабдаги “Ижод“ театр студиясида жорий йил давомида ўнга яқин ўзбек, хориж ижодкорлари асарларини саҳналаштирдик. Ҳозирда иккита асарни саҳналаштириш ишлари якунига етказилмоқда.
Бу йил “Ўзбекфильм“ томонидан Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида олинган “Баҳодир Ялангтўш“ фильмида самарқандлик оқсоқол ролини ижро этдим. Режиссёр Абдухалил Мингноров экранлаштираётган “Менинг маҳаллам“ фильмида маҳалла фаолларидан бирининг ролини ўйнадим. Албатта, бундай ижодий ютуқлар янги орзулар учун рағбат. 2025 йилда “Ижод“ театр студиясида бир неча янги асарларни саҳналаштириш устида иш бошлаганмиз. Машҳур режиссёрлардан янги роллар учун таклифлар олдим.
Янги йилда оиламизда ҳам янги чақалоқлар туғилиши кутилмоқда. Фарзанд ва набираларнинг эртанги кун истиқболи билан боғлиқ орзу-мақсадларим бисёр. Шу фурсатдан фойдаланиб бир олам орзулар билан Янги йилга пешвоз чиқаётган ҳамюртларимизни самимий муборакбод этаман. Юртимиздаги тинч-фаровон ҳаётга кўз тегмасин, яхши кунларимиз, байрамлар бардавом бўлаверсин.
Муҳаммадсоли ЮСУПОВ,
Ўзбекистон халқ артисти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг