Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

17:32 21 Апрель 2025 Жамият
293 0

Аҳмадалиев Аброрбек Қосимжонович Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аброрбек Аҳмадалиев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган. 2012 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг мудири, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?