Июнда Ўзбекистон истеъмол бозорида нархлар пасайди
2025 йил июнь ойида Ўзбекистон истеъмол бозорида нархлар ўртача 0,2 фоизга пасайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Қўмита ҳисоб-китобига кўра, йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 108,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 1,9 фоиз бандга камайган. 2024 йил июнь ойида ИНИ 110,6 фоиз бўлган эди.
Ҳисобот даврида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,1 фоизга арзонлашган. Бунга қарамасдан, ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,2 фоизга ошган. Шунингдек, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар нархи 0,8 фоизга қимматлашгани қайд этилди.
Статистик кузатувлар доирасида мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 170 мингга яқин нархлар қайд этилган. Жумладан, 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 90 турдаги хизматлар нархлари мунтазам мониторинг қилинган.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу рақамлар нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляцияни назорат қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарасини кўрсатади. Шу билан бирга, айрим хизматлар ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сегментида нархлар ошиши давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг