Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелони жорий йилнинг 28–29 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф амалга оширади. Бу ҳақда Италия ҳукумати расмий сайти орқали маълум қилинди.
Таъкидланишича, учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши ва қатор икки томонлама келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Аввалроқ Жоржа Мелонининг 25–26 апрель кунлари Ўзбекистонга келиши режалаштирилган эди. Аммо Ватикан раҳбари — Рим папасининг вафоти муносабати билан ташриф кечиктирилган.
Дастлабки режага кўра, бош вазир 25–26 апрель кунлари Ўзбекистонда, 26–27 апрель кунлари эса Қозоғистонда бўлиб, икки давлатга расмий ташрифдан ташқари Италия–Марказий Осиё саммитида ҳам иштирок этиши керак эди.
Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилди. 2023 йил июн ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташриф билан бориб, Римда президент Сержо Маттарелла ва бош вазир Жоржа Мелони билан учрашувлар ўтказганди. Музокаралар натижасида икки давлат стратегик шериклар мақомини олган.
Шунингдек, 2023 йил ноябрь ойида Италия президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келган. Ушбу учрашувлар икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада чуқурлаштиришда муҳим босқич бўлган эди. Жоржа Мелонининг Самарқанддаги ташрифи ҳам Ўзбекистон–Италия муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг