Ит болаларни илондан қутқариб қолди

01:55 29 Сентябр 2024 Дунё
569 0

Ҳиндистонда питбуль болаларни кобрадан қутқариб қолди. Бу ҳақда Hindustan News хабар бермоқда.

Ҳодиса 24 сентябрь, сешанба куни Уттар-Прадеш штатида содир бўлган. Болалар ўйнаётган уйнинг ҳовлисига заҳарли илон кириб келган. Улар кобрани пайқаб, қичқира бошлашган. Бу вақтда уй ҳайвони боғнинг нариги чеккасида боғланган ҳолатда бўлган.

Бироқ ёрдам сўраб қичқириқни эшитган ит боғични узилиб, илон томонга югурган. Ит эгасининг айтишича, у заҳарли судралиб юрувчилар билан биринчи марта курашаётгани йўқ. Унинг сўзларига кўра, бу воқеадан олдин ит уй яқинида судралиб юрган ўнтагача илонни бўғиб ўлдиришга муваффақ бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер