Истироҳат боғида «томоша кўрсатган» йигитнинг иши судга оширилди

20:56 25 Июнь 2025 Жамият
235 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги истироҳат боғида ҳовуздаги декоратив балиқларни қўлига олиб, бунга эътироз билдирган аёлни ҳақорат қилган йигитнинг видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 22:00 ларда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида 22 ёшли М.Ш. ҳовуздаги балиқни сувдан чиқарган ҳолда қўли билан ушлаб олган. Унинг бу ҳаракатини 25 ёшли Д.А. эътироз билдирган ва балиқни сувга қўйиб юборишини сўраган. Бироқ М.Ш. жамоат жойида бўла туриб, Д.А.ни уятли сўзлар билан сўкиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро М.Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер