Истеъдодли ижодкордан икки туҳфа
Раҳматжон БОБОЖОНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида истеъдодли шоир, носир, таржимон, публицист ва педагог Ҳумоюн Акбарнинг «Ёмғир» шеърлари тўплами ва «Анахита» романи тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос олимлар, ижодкорнинг оила аъзолари ва дўстлари, шунингдек, талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида сўзга чиққанлар меҳнаткаш ва истеъдодли ижодкорнинг асарлари, босиб ўтаётган ҳаёт йўли, сўнгги йиллардаги ижодий изланишлари, ушбу янги нашрдан чиққан китобларнинг мазмун-моҳияти борасида сўз юритишди.
— Ҳумоюн Акбар номини бугун адабиёт ихлосмандлари яхши билади, — деди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али. — У назму насрда ҳам, таржима соҳасида ҳам бирдай фаол ва бу кўпчиликнинг ҳавасини келтириши бор гап. Ижодкор укамизга адабиётнинг шонли йўлида ҳамиша зафар ёр бўлиши тилайман.

Дарҳақиқат, унинг «Юракдаги рангин камалак», «Унутилмаган гул», «Дилхирож» каби бир қатор шеърий китоблари кенг ўқирманлар қўлига етиб борган. Шунингдек, таълим соҳасида орттирган тажрибалари, таассуротлари натижасида ёзилган «Етти сабоқ» номли педагогик достони, «Талабалар шаҳарчаси», «Сабоқлар» сингари шеърий китоблари ҳам ўз мухлисларини топган. Ҳумоюн Акбар ижодининг яна бир жиҳати — таржима санъатидир. Бу йўлда унинг ёшларга ўрнак бўлувчи асарларни танлаб олганига гувоҳ бўламиз. Лев Толстой, Ҳерман Ҳессе, Марсель Пруст, Габриэл Гарсия Маркес, Чингиз Айтматов каби ўттиздан ортиқ таниқли адиблар асарлари шулар жумласидандир. Унинг публицист сифатида ёзган кўплаб эссе ва мақолалари ҳам муштарийлар эътибори, меҳру муҳаббатига сазовор бўлган.

Якунда шеърлар, куй-қўшиқлар янгради. Йиғилганларга тўпламлар совға қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг