Истеъдодлар катта саҳнада...

Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги сунъий кўл бўйида жойлашган байрам павильонида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида маданий тадбир ўтказилди.
Унда “Турон мактаб театри” ва “Иқтидор мактаб ансамбли” танловларининг туман (шаҳар), ҳудудий ҳамда республика босқичларида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоалари ўзларининг энг сара бадиий чиқишларини намойиш этишди.
Иқтидорли ўқувчиларнинг куй-қўшиқлари, саҳна кўринишлари ва театрлаштирилган композициялари байрамга йиғилганларга катта завқ ва кўтаринки кайфият улашди.
Тадбир доирасида ёшларга эътибор, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш каби юксак қадриятлар намоён бўлди.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг