Истанбулда туркий тилли давлатлар медиа саммити бўлиб ўтди

Фото: “Халқ сўзи”
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Истанбулда “Медиада бирлик ва келажакка қараш” мавзусида ташкил этилган туркий тилли давлатлар медиа саммити бўлиб ўтди.
Тадбирда Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги бош директори Сердар Карагез, Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги директори Медербек Шерметалиев, Қозоғистоннинг Қазcонтент медиахолдинг бошқаруви раиси Бекзат Жусупов, Ўзбекистон ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов, шунингдек, Туркия Президенти маъмуриятининг Алоқа бўлими мудири Фаҳреттин Альтун, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва бошқа олий мартабали меҳмонлар иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари ўзаро ахборот алмашишда туркий тилли давлатлар етакчи медиа тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этишди.
Шунга кўра, Альянс туркий дунёнинг муштарак мероси ва маданиятини асраб-авайлаш ва оммалаштиришда муҳим роль ўйнаши қайд этилди.
Саммит якунига кўра беш давлат медиа тузилмалари раҳбарлари ўртасида Туркий тиллар ахборот агентликлари альянсини тузиш тўғрисида декларация имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Франция Президентлари Самарқандда Француз альянсини очгандилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг