Истанбулда ноқонуний наркотик моддаларни олиб киришда айбланган Ўзбекистон фуқароси озод қилинди

Истанбулда Ўзбекистон фуқаросининг иши юзасидан суд қарори эълон қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Унда айтилишича, 2025 йил 16 октябрь куни Истанбул шаҳрининг Бакиркўй туманида жойлашган оғир жиноятлар бўйича 17-суд биносида асли Самарқанд вилоятидан бўлган 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг иши юзасидан навбатдаги, учинчи суд мажлиси бўлиб ўтган.
Ушбу суд жараёнида Бош консулхона дипломатлари ҳам иштирок этган. Мазкур иш доирасида фуқаромизга нисбатан ноқонуний наркотик моддаларни олиб кириш ва уларнинг айланмаси билан боғлиқ айбловлар кўриб чиқилган. Тергов материалларига кўра, жами 6 нафар шахс ҳамда қидирувда бўлган яна бир неча киши Европа давлатларидан Туркия ҳудудига 30 кг кокаин ва 800 кг психотроп моддаларни юк автомашинаси орқали олиб киришда айбланган.
Маълум қилинишича, ватандошимиз 2023–2024 йилларда ушбу юк машинаси турар жойига яқин жойда жойлашган ёғоч қути ишлаб чиқариш устахонасида ишлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар операция ўтказган пайтда у мазкур ҳудудда бўлганлиги сабабли қўлга олинган ва гумонланувчи сифатида қамоққа олинган.
Суд мажлиси якунига кўра, судья иш материалларини кўриб чиқиб, қамоқда сақлаш чораси бекор қилиниши ва ватандошимизни озод қилиш ҳақида қарор қабул қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг