«Истанбул Башакшеҳир» Конференциялар Лигаси саралашида Болгария клубидан устун келди
Фото: «Башакшеҳир» / Instagram
Кеча УЕФА Конференциялар Лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасида Туркиянинг «Башакшеҳир» клуби Болгария мамлакатининг «Черно Море» жамоасини қабул қилди.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашув 1 ҳафта олдин Варнада ўтган ва ушбу баҳсда турклар 0:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Бу гал ҳам ғалаба «истанбулликлар» томонида бўлди. «Башакшеҳир» рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Нуно да Кошта, Мигел Креспо, Опери ва Иван Брнич муаллифлик қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов иккинчи таймнинг 58-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Аббосбек Файзуллаев эса ўйин қайдномасига киритилмади.
Маълумот учун, «Башакшеҳир» энди мусобақанинг 3-саралаш босқичи доирасида Норвегиянинг «Викинг» клубига қарши ўйнайди. Мазкур 7 август санасида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг