Истанбул аэропортида танасига 6 кг олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Истанбул аэропортида ўтказилган текширувларда 3 нафар ўзбекистонлик аёл жинсий аъзоларида жами 6 килограмм 28 грамм олтинни олиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди.
Ҳолат 25 апрель куни соат 21:30 ларда рўй берган. Истанбул аэропортида ўтказилган текширувлар чоғида Чимкентдан келган ўзбекистонлик Азиза Б., Дилсора А. ва Фируза К. исмли 3 нафар аёл гумонланувчи сифатида тўхтатилган. Уларнинг юклари тинтув қилинган, бироқ ҳеч нарса топилмаган.
Жиддий шубҳалар туфайли гумонланувчилар прокуратуранинг кўрсатмаси билан рентген текширувидан ўтиш учун шифохонага олиб борилган. Олинган рентген тасвирларида аёлларнинг жинсий аъзоларида жисмлар борлиги, улар тилла экани аниқланган ва чиқариб олинган.
Маълум бўлишича, аёлларнинг жинсий аъзоларидан жами 120 дона турли оғирликдаги, умумий оғирлиги 6 килограмм 28 грамм бўлган тилла тангалар олинган.
Олтинлар Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва тергов бюроси гуруҳларига топширилган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг